Хабарингиз бор Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари ва "Нуроний" жамғармаси Республика Бошқарувининг Ўзбекистон халқига мурожаати қабул қилинган эди.
"Нуроний" жамғармаси Фарғона туман бўлими томонидан тумандаги Янги аср ва Миндонобод маҳалла фуқаролар йиғинларида "Кексалар маслаҳати" гуруҳи аъзолари ва фаол нуронийлар иштирокида ўтказилган семинарда ушбу мурожаат ўқиб эшиттирилиб, мазмун-моҳият ҳамда амалга ошириладиган ишлар бўйича тушунчалар берилди.