Сариосиё туманидаги мактабларда “Оталар йиғилиши” ўтказилмоқда.

12.10.2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 13-март куни Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида ҳафтанинг шанба куни вилоят тажрибаси сифатида "Оталар қабул куни" бўлиши таклифи берилган эди.

Шу муносабат билан бугун 12-октябрь куни 68-сонли умумий ўрта-таълим мактабида “Оталар йиғилиши” ташкил этилди.

Ушбу йиғилишда “Нуроний” жамғармаси Сариосиё туман бўлими раиси С.Қосимов ва мактабда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг оталари ҳамда таълим муассасасида фаолият юритаётган педагог ходимлар иштирок этишди.

 

Ўтказилган йиғилишда, “Нуроний” жамғармаси Сариосиё туман бўлими раиси С.Қосимов томонидан Президентимизнинг 2023-йил 13-март кунидаги ташрифи давомида, ўқувчиларнинг таълим-тарбия олишда уларнинг назоратини кучайтириш мақсадида, Сурхондарё тажрибаси тариқасида “Оталар йиғилиши” ташкил этилаётганлиги, келажак авлод бугунги кунда таълим-тарбия олишлари учун кенг имконият ва шароитлар яратилганлигига алоҳида тўхталиб, фарзандларнинг одоби-ахлоқи борасида сўз юритди.

 

Шунингдек, ота-оналарга фарзанд тарбиясига эътиборли бўлишлари, турли салбий иллатлар, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, тамаки маҳсулотлари чекиш, психотроп ва гиёҳвандлик кабилардан сақлаш бўйича тушунтиришлар олиб борилди.