Туманда Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан 2024 йилда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича 13,7 млрд. сўм маблағ ажратилиб, энг муаммоли масалаларга тегишли 12 та лойиҳалар эътиборга олинди.
Тепа Найманча ва Паст Найманча маҳаллаларини боғлаб турувчи кўприк бундан қарийб 40 йил муқаддам таъмирланган бўлиб, яроқсиз ҳолга келганди. Юқоридаги махсус дастур асосида 2 миллиард сўм маблағ ажратилиб, қурилиш ишлари тезкор-сифатли олиб борилди.
Бугун ана шу кўприкнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Окибжон Иномов, туман ҳокими Шерали Қосимов, сектор раҳбарлари, маҳалла нуронийлари, ёшлар вакиллари иштирок этишди. Сўзга чиққанлар аҳоли турмуш тарзини янада равнақ топтириш борасида қилинаётган ишлар учун муҳтарам Юртбошимизга миннатдорчилик билдирдилар. Бундай ҳаракатлар бардавомлигини тилаб, дуода бўлдилар.