"Нуроний" жамғармаси Республика Бошқаруви раиси, сенатор, Ўзбекистон Қаҳрамони Содиқжон Турдиев бугун Навоий вилояти Навбаҳор туманида бўлиб, янгидан қурилаётган "Нуронийлар маскани" биносининг қурилиши билан танишди.
Камбағалликни қисқартириш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида "Қоровултепа" маҳалласида яшовчи якка ёлғиз 68 ёшли Нуримова Мукаррам ая хонадонига ташриф буюриб, унинг ижтимоий аҳволини ўрганилди.
Эҳтиёжманд ҳамда оилада ногиронлиги бор бўлган Сафаров Умрзоқ хонадонида унинг оила аъзолари билан суҳбатлашди. Каттагина томорқа майдонидан самарали фойдаланаётганлиги оиланинг иқтисодий аҳволини яхшилашга кўмак бўлаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Маҳалланинг "Кексалар маслаҳати" гуруҳи раҳбари Б.Икромовга камбағал, оилалар билан алоҳида иш олиб бориш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.