Давлатимиз Раҳбари маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижод соҳалари ходимлари билан учрашувида “Кучли маънавият билан Янги Ўзбекистон сари” ғоясини илгари суриб, ёшларимизнинг маънавияти ва маданиятини юксалтириш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида ҳар бир ҳудудда кутубхона, кинотеатр ва томоша залларини ташкил этиш топшириғини берган эдилар.
Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бугун туманнинг Ҳамкорлик маҳалласи ҳудудида жойлашган Сўфиён маданият марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида, Сариосиё туман ҳокимининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи D.Тошматова, “Нуроний” жамғармаси Сариосиё тумани бўлими раиси С.Қосимов маданият соҳаси мутахассислари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Ҳар бир ҳудудда бунёд этилган ва фаолият олиб бораётган маданият марказлари аҳолига маънавий-эстетик руҳ бағишлайди. Санъатга ошно этади, вақтини мазмунли ўтказишга хизмат қилади.
Тадбир иштирокчилари яратиб берилган бу каби қулайликлар учун Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.